Линклар

logo-print
Ўтган йилнинг 5 декабрида Ўзбекистон Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистия бўйича 45 минг 383 нафар маҳкум авф қилинди.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана Ортиқова маълум қилди.

Амнистия аёллар, 18 ёшга тўлмаганлар,60 ёшдан ошганлар, хориж фуқаролари ҳамда эҳтиётсизлик натижасида жиноят содир этган, ижтимоий хавфи оғир бўлмаган, биринчи марта жиноят содир этганларга нисбатан қўлланилди.

Амнистияга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларида ва тергов ҳибсхоналаридан 1958 нафар киши озод қилинди.

Ортиқовага кўра, амнистия тўғрисидаги қарорни қўллаш жараёнида Бош прокуратура, Ички ишлар, Миллий хавфсизлик ва суд органлари томонидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG