Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:07

Ўзбекистонда 45 мингдан зиёд маҳкум авф қилинди


Ижро муддати 5 март куни тугаган сўнгги амнистияни сарҳисоб қилган сенатор Светлана Ортиқовага кўра¸ бугунгача амнистияга тушган 45 минг 383 маҳбуснинг 1958 нафари озодликка чиқарилган.

Амнистияга кўра 45383 маҳкум авф қилинди


Ўтган йилнинг 5 декабрида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 19 йиллиги муносабати билан эълон этилган амнистия бўйича 45 минг 383 нафар маҳкум авф қилинди.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси¸ президент ҳузуридаги судьяларни танлаш, саралаш ва лавозимларига тавсия этиш Олий малака комиссияси раиси Светлана Ортиқова маълум қилди.

- Амнистияга тушганларниг бир қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларида ва тергов ҳибсхоналарида сақланаëтганларни ташкил қилади. Ҳар бир қарорнинг бандига, кичик бандига асосан мисол учун аëлларга, жиноят содир этган вақтда 18 ëшга тўлмаган шахсларга, 60 ëшдан ошган эркакларга ҳам қўлланилди. Жиноят содир қилгунга қадар доимий яшаш жойи республика ҳудудидан ташқарида бўлган чет давлат фуқароларига ҳам амнистия тўғрисидаги қарор қўлланилган. Эҳтиëтсизлик орқасидан жиноят содир этган, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган ëки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қарорнинг иккинчи банди тадбиқ этилган, деди Светлана Ортиқова.

Собиқ маҳкумларга кўмак


Амнистияга кўра, ҳозирга қадар жазони ижро этиш колониялари ва тергов ҳибсхоналаридан 1958 нафар киши озод қилинди.

- Жазодан озод қилинган ëки жиноий жавобгарликдан озод қилинган ëки жазосини ўташ жойларидан қайтган шахсларни тиббий, моддий, ҳуқуқий жиҳатдан ëрдам бериш, уларни ишга жойлаштириш, касал бўлса, касалхонага ëтқизиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, қўлида паспорти бўлмаса паспорт бериш, иши бўлмаса, иш билан таъминлаш, мана жойларда тегишли марказлар шунга алоҳида эътибор берган, деди Светлана Ортиқова.

Ортиқовага кўра, амнистия тўғрисидаги қарорни қўллаш жараёнида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва суд органлари томонидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Светлана Ортиқова билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:48 0:00
Бевосита линк



Сиёсий маҳбуслар яна амнистияга тушмади


Амнистияга тушган маҳкумлар орасида бу гал ҳам сиёсий маҳбуслар бўлмади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи маҳаллий ва халқаро ташкилотлар таъкидича¸ йиллардан бери Ўзбекистоннинг сиëсий ва диний эътиқоди учун қамоққа ташланган маҳбуслари амнистияга тушмай келаëтир.

Улар орасида Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов, Мамадали Маҳмудов, Муҳаммад Бекжонов, Хайрулла Ҳамидов, Рустам Усмонов, Руҳиддин Фахриддинов, Солижон Абдураҳмонов, Қобилжон Тўлашев, Мўътабар Ғофурова, Меҳринисо Ҳамдамова, Аваз Тўхтахўжаев, Ғанихон Маматхонов, Ғайбулло Жалилов, Аъзам Турғунов, Эркин Мусаев, Алишер Кароматов, Дилмурод Саидовлар каби эътиқоди учун қамалгани айтиладиган маҳбуслар бор.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоб-китобича, ҳозирда Ўзбекистон қамоқхоналарида 10 мингга яқин диний-сиёсий мотивлар билан қамалган маҳбус бор.
XS
SM
MD
LG