Линклар

Ўзбекистонда қаттиқ ва узоқ келган бу йилги қиш қишлоқ аҳолиси ҳолини анча танг қилди¸ лойдан қурилган уйлар намгарчиликдан қуламоқда¸ дейди Жиззахдан сим қоққан чорвадор.

“Ем-хашак танқислиги чорвага қирон келтиряпти”,

дейди Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида истиқомат қилувчи исмини ошкор этмаган суҳбатдош.

- Емиш йўқлигидан моллар нархи тушиб кетган. Қаҳратон қиш бўлди. Кўпчиликнинг моли касал бўлиб қолган. Шунинг учун кўпчилик Адиркўлга ҳайдаб боради. Адиркўлга ҳайдаб борган эди¸ қор ëғиб юборди. Кейин яна қайтариб келди. Ҳамма молини бозорга олиб чиқиб сотаяпти. Ўтган ҳафта кун исиб қолганига нарх кўтарилган эди, қор ëққандан кейин тушиб кетди. Биттаси ҳўкизчасини 420 мингга сотаман деб чамалаб олиб чиққан экан 280 мингга сотиб кетди. Бозорда соғ молнинг ўзи йўқ. Одамлар ориқ, касал молларни олиб чиқаяпти. Бир хил қўйлар умуман ташлаб берган. Ҳар куни қўй сўйилаяпти. Ëғингарчилик кўп бўлганига одамларнинг уйлари, молхоналари қулаб тушаяпти. Бизда уйларнинг ҳаммаси лойданку. Қўшнимизнинг ошхонаси билан молхонаси қулаб тушди. Ҳамма ëқни сув босиб кетган.

Озодлик: Пахтакорда яшайсизми¸ Дўстликдами?

- Пахтакорда.

Озодлик: Пахтакор кенгчиликку. Жиззах чўл, ер кўп.

- Кўп бўлган билан ўтган йил ëзда емиш бўлмадику ҳеч қаерда. Ҳеч қаерга огород эктирилмади. Масалан¸ фермерлар 10-15 гектар макка экарди. Ўтган йил ҳамма ерга пахта эктириб макка эктирмади ҳеч кимга. Шунга емиш анча танқис бўлиб қолди. Кейин кўпчилик қишнинг бунақа узоқ чўзилиб кетишини ўйамаган эди. Ўтган йил қиш илиқ келганига бу йил ҳам илиқ келади¸ деб ҳеч ким ҳеч нарса йиғмаган эди. Қишлоқларда одамлар молга емиш бериш учун ерни кавлаб ажриқни юлиб молга бераяпти.

Озодлик: Халқ қийналиб қолибдида бўлмаса?

- Битта прес сомон 14 мингга кўтарилиб кетган. Бир боғ беда 18 мингга чиқиб кетган. Молингизни семиртириб оламан десангиз, камида 1 миллионлик емиш керак. Лекин молингизнинг ўзи 1 миллионга кетмайдида. Умуман халқ қийналиб кетди лекин. Ўзи одамларни боқаëтган нарса чорвасику, дейди пахтакорлик суҳбатдош.



“Исломда байрамлар аниқ белгилаб қўйилган”

дейди марғилонлик Абдуллоҳ “Баҳс майдони”да баҳслашилган “Ўзбеклар Наврўзни байрам қилиши керакми?” мавзусига муносабат билдирар экан:

- Шу Исломжон биродаримизга Оллоҳнинг раҳмати ëғилсин. Жуда ҳам тўғри гапларни гапирдилар. Исломда байрамларимиз аниқ қилиб белгилаб қўйилганку. Биз ҳаммамиз мусулмон деймиз ўзимизни. Марғилонлик укамиз “марғилонликман” деб бизни жиндай хижолат қилдиларда. Айниқса исломий руҳ кезиб юрадиган Марғилон шаҳридан туриб бунчалар омилик билан бизнинг юзимизни қизартирганларига чидай олмасдан қўнғироқ қилган жойим эди.

Озодлик: Ўзингизнинг фикрингиз қандай? Кўчаларда байрам бўлаяптими?

- Байрам руҳи йўқ ҳозир бизда. Нимага десангиз мана бугун 21 март кунини байрам деб календарни қизил белгилашган. Свет Марғилон шаҳрида эрталаб ўчганча ҳозир ëнди. Кейин ҳозирги одамларнинг руҳиятига ҳеч қанақанги байрам ҳам ўзи ярашмаяпти. Биродаримиз Исломжон Оллоҳ рози бўлсин мусофирчиликларга юрибдилар экан. Марғилоннинг ҳамма одамлари шунақа экан деб ўйламасинлар. Ҳамфикрмиз ўша инсон билан. Марғилонда ҳам шунақа элликка эллик бўлиб қолган. Ярми Имоми Аъзам мазҳабиданман дейди, ўзи Имоми Аъзамнинг тўлиқ исмларини сўрасангиз айтиб бера олмайди. Яна шахсларига тегиб, “Мен сизни ҳурмат қилмадим, илмингизни ҳурмат қилдим”. Исломжонга у одамнинг ҳурмат қилиши ҳам зарурмас. У Оллоҳнинг йўлида юрган бола экан. У кишининг фикрларидан билдим. Шунга телефон қилган жойим эди ака, дейди марғилонлик Абдуллоҳ.

“Одамларнинг ўзлари янги байрамлар ўйлаб чиқаришга ҳаққи йўқ”

дейди Владивосток шаҳридан қўнғироқ қилган Абдулла.

- Бир ўқитувчи киши Ислом деган йигитга қаратиб “Ваҳҳобиймисан сен? Тоҳир Йўлдош қавмиданмисан” деган мурожаатлари менга жуда ҳам қаттиқ бўлди. Чунки Ислом деган йигитнинг гапига қўшиламан¸ албатта. Чунки Пайғамбар (с.а.в) бизларга қайси байрамни нишонлаш керак бўлса айтилган, тўғри йўл биз учун ўша. Бошқа одам ҳеч қандай янги йўллар, янги байрамлар янги нарса ўйлаб чиқаришга ҳаққи йўқ. Чунки кун билан туннинг бир бўлиши ҳам, баҳорнинг келиши ҳам, Ой, Қуëшни ҳам Оллоҳ яратган. Оллоҳнинг элчиси ва сўзи биз учун қонун, дейди Абдулла.

“Ислом динида Наврўзни ҳаром деган нарса йўқ”

дейди исмини ошкор этмаган бухоролик суҳбатдош айни шу баҳсга қўшилар экан.

- Аввало битта нарсаки исломий билим бўладиган бўлса, у нарса битта оятни ëки битта ҳадисни ушлаб олиб шундан илм чиқариб нима қилишлик яхши нарса эмас. Уламоларнинг фатвоси деган гап бор, ҳукмлар деган гаплар бор. Аввало ислом динида Наврўз байрами ҳаром деган гап ҳеч қаерда йўқ. Масалан¸ уламолар ҳам бу байрамни ўтказишликка фатво беришган. Қолаверса катта-катта мутафаккир олимлар Наврўз ҳақида китоблар ëзган....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG