Линклар

logo-print

Қозонда Назаров ўлими бўйича 5 полициячи ҳибсга олинди


Татаристоннинг Қозон шаҳрида полиция айби билан оламдан ўтган Сергей Назаров иши бўйича беш нафар полиция ходими ҳибсга олинди.

Безориликда айбланиб ушланган ва терговдан сўнг шифохонадан вафот этган 52 ёшли Сергей Назаров ўлимидан аввал яқинларига Қозондаги "Дальний" полиция бўлимида сўроқ пайти уни калтаклашгани ва шампан виноси шишасини қўллаб, зўрлангани ҳақида айтган.

Бугун Қозонда Назаров хотирасига бағишлаб, полиция бедодлигига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Ижтимоий тармоқлар орқали уюштирилган ва Татаристон Тергов бошқармаси олдида ўтказилган акцияда 50 киши иштирок этган.

Қозондаги зўрлаш воқеаси ортидан Қозон полицияси раҳбари ва "Дальний" полиция бўлими бошлиғи ишдан олинди.

Шунингдек, Татаристон Ички ишлар вазири Асгат Сафаровга ҳайфсан берилди.
XS
SM
MD
LG