Линклар

Чехия ҳукумати Прага халқаро аэропортига марҳум президент Вацлав Ҳавел номини беришга рози бўлди. Транспорт вазири Павел Добес Рузине аэропортини расман Ҳавел номига ўзгартиришни 5 октябр собиқ президентнинг 76 йиллиги кунида амалга оширишни таклиф қилди.

Бундан аввал ҳукумат жамоатчиликнинг аэропортга Ҳавел номини бериш таклифини салбий қабул қилди, лекин Интернтеда бу ҳақдаги сўровнома остига 82 мингга яқин одам имзо қўйгач, бунга рози бўлди. Ҳавелнинг рафиқаси ва укаси мазкур қарорни қўллаб-қувватлади.

Собиқ диссидент, ёзувчи Ҳавел 1989 йилдаги Бахмал инқилобига етакчилик қилган, 1989 йилдан 1992 йилгача Чехословакия, мамлакат Чехия ва Словакия давлатларига ажралгач эса, 1993 йилдан 2003 йилгача Чехия Республикаси президенти бўлган.
Вацлав Ҳавел 2011 йилнинг 18 декабр куни Прагада вафот этди.
XS
SM
MD
LG