Линклар

logo-print
Россияда Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири Марина Салье 77 ёшида вафот этди. Перестройка даврининг демократик ҳаракати етакчиларидан бири бўлган Салье юрак хуружидан вафот этгани айтилмоқда.

Салье 1990 йилларда Санкт Петербург шаҳар кенгаши депутати сифатида коррупцияга қарши кураш комиссиясига раҳбарлик қилган ва ўша пайтда шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Путинни ўнлаб миллион доллар миқдорида пора олганликда айблаб, унинг истеъфосини талаб қилган.

Орадан йиллар ўтиб, Путин 2000 йилда президентликка келган пайтда Салье қўлидаги ҳужжатларга асосланиб яна бу айбловларни илгари суради.

Икки йил аввал Салье яна пайдо бўлиб, Озодликка берган интервьюсида ўз ҳаёти хавф остида бўлгани боис 2000 йилдан бери яшириниб юрганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG