Линклар

logo-print

Рогозин Приднестровье бўйича вакил этиб тайинланди


Президентлик муддати тугаётган Дмитрий Медведев Россия Бош вазир ўрибосари Дмитрий Рогозинни ўзининг Приднестровье бўйича махсус вакили этиб тайинлади.

Ултра миллатчи қарашлари билан танилган Рогозин ҳозирда Владимир Путин ҳукуматида ҳарбий-саноат комплекси учун жавоб беради. Шунингдек, феврал ойида Медведев уни НАТО билан Европадаги аксил-ракета мудофаа тизимлари масаласи бўйича Москванинг бош музокарачиси этиб тайинлаган эди.

2008-2011 йилларда у Россиянинг НАТОдаги вакили лавозимида ишлаган.

Президент матбуот котиби Наталья Тимакова Рогозиннинг халқаро музокаралардаги тажрибаси “мукаммал” ҳисобланган Днестр бўйи минтақаси можаросини ҳал этишда муҳим бўлади, дея таъкидлади.

Молдованинг Днестр бўйи айирмачи минтақаси 1990 йилда мустақиллик эълон қилган ва у ердаги вазият 1992 йилда эришилган сулҳ келишувига кўра назорат остида ушлаб келинади.
XS
SM
MD
LG