Линклар

Ироқдаги портлашлар учун масъулиятни Ал-Қоида ўз зиммасига олди


Ал-Қоиданинг Ироқдаги қаноти мамлакат бўйлаб 50 ка яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ўзини Ироқ исломий давлати деб атаётган гуруҳ Интернет орқали Бағдод, Карбало, Киркук ва бошқа шаҳарларда сешанба кунги портлашларни амалга оширганини иддао қилди.

Баёнотда АҚШ қўллаб-қувватлайдиган Ироқ ҳукумати “ахмоқлар” дея аталиб, ҳужумларнинг мақсади ҳукумат Араб давлатлари лигаси саммити олдидан кўраётган чоралар қанчалик заифлигини кўрсатиш бўлгани айтилади.

Келаси ҳафта, 29 март куни Бағдод кейинги 20 йил ичида илк бор Араб лигаси саммитига мезбонлик қилади.
XS
SM
MD
LG