Линклар

Қирғизистонликлар энди Россия фуқаролигини осонликча ололмайди


Россия ва Қирғизистон ўртасидаги осонлаштирилган тартибда фуқароликни ўзгартиришга доир келишув бекор қилинадиган бўлди.

Россия Федерал миграция хизмати раиси Қирғизистон фуқароларининг Россия фуқаролигига осонлаштирилган тартибда ўтишларига доир келишувни бекор қилиш қарори ҳукумат томонидан маъқулланганини маълум қилди. Константин Ромодановский чоршанба куни Москвада ўтказилган матбуот анжуманида мазкур масала парламент томонидан 2012 йилнинг охирига қадар кўриб чиқилишини қўшимча қилди.

Миграция хизмати Москва бозорларида ишлаётган қирғизлар сони ошиб кетгани важидан бу келишувдан чиқиш ташаббусини илгари сурган эди. Мазкур келишув 1997 йилда имзоланган эди.

Ҳозирда Россияда миллионла марказий-осиёлик мардикорлик қилади.
XS
SM
MD
LG