Линклар

Лукашенка мухолифатчилар қора рўйхати борлигини тан олди


Беларус Президенти Александр Лукашенка.

Беларус Президенти Александр Лукашенка.

Беларус Президенти Александр Лукашенка чоршанба куни қилган чиқишида мамлакатни тарк этиши тақиқланган сиёсий фаолларнинг қора рўйхати борлигини тасдиқлади.
Russia Today телеканалига берган интервьюсида Минск раҳбари бундай рўйхат ишлаб чиқилгани, бироқ у “тўла амалга киритилмаганини” таъкидлади. Бу рўйхат, деди Лукашенка, Европа Иттифоқи ўз ҳукуматига алоқадор шахсларга нисбатан виза чеклови жорий қилганига жавобдир.

Европа Иттифоқи Беларусда сиёсий мухолифатнинг репрессия қилинишига алоқадор мулозимларга жорий қилинган виза чеклови рўйхатига яна 12 Минск амалдори исмини қўшишни режаламоқда.

Чоршанба кунги интервьюсида Лукашенка мухолифатни ўзига қарши “бешинчи колонна” тузганликда айблади. Унинг айтишича, фаоллар ЕИга Беларусдаги қайси ширкат ва шахсларга нисбатан санкция қўллаш ҳақида берган маслаҳатлари саботаждан бошқа нарса эмасдир.
XS
SM
MD
LG