Линклар

АҚШ Сурия режимини огоҳлантирди


Қўшма Штатлар Сурияни мамлакатда зўравонликларни тўхтатиш бўйича БМТ дастаклаётган режани қабул қилишга чақириб, акс ҳолда бунинг оқибатлари бўлишидан огоҳлантирди. Огоҳлантирув баёнотини чоршанба куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон эълон қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши махсус баёнот қабул қилиб, Сурия бўйича махсус вакил Кофи Аннан илгари сураётган зўравонликларни тўхтатиш, муҳтожларга гумманитар ёрдам етказиш ва сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш чораларини ўз ичига олувчи режани маъқуллади.

Тавсиявий хусусиятга эга баёнотда, шунингдек, Аннаннинг эришилаётган натижаларга оид ҳисоботига қараб, “қўшимча тегишли чоралар масаласи” кўриб чиқилиши айтилади.
Айни пайтда фаолларнинг хабар қилишича, чоршанба куни ҳукумат кучлари Дамашқнинг икки туманида исёнчилар ҳужумини қайтариш учун танклардан ўт очган. Мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам ҳарбий ҳаракатлар давом этгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG