Линклар

Малида ҳарбийлар давлат тўнтариши қилди


Малидаги давлат тўнтариши ҳарбийлар томонидан амалга оширилди.

Малидаги давлат тўнтариши ҳарбийлар томонидан амалга оширилди.


Африка ғарбидаги Малида ҳарбийлар давлат тўнтариши қилди.

Мали пойтахти Бамакода мамлакат ҳарбийлари президент саройига ҳужум қилиб, уни қўлга олган.

Ҳарбийлар мамлакат Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирларини қўлга олганликларини маълум қилди.

Мали давлат телевидениеси ҳам ҳарбийлар қўлига ўтган.

Ҳарбийлар томонидан тузилган Демократияни тиклаш Миллий қўмитаси раҳбари капитан Амад Саного телевидение орқали чиқиш қилиб, мамлакатда комендантлик соати эълон қилди.

Мали президенти Амад Тумани Туренинг қаерда эканлиги номаълум бўлиб, у ўзининг хавфсиз жойда экани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG