Линклар

Жорий йилнинг 19 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Нуриддин Тошматов лавозимидан бўшатилди.

Бу ҳақдаги хабарни Озодликка Тошкент шаҳар судининг канцелярия бўлими ходимаси тасдиқлади.

51 ёшли Нуриддин Тошматов шаҳар судига тўрт йил давомида раҳбарлик қилган.

Тошматов 2006 йилга қадар Ўзбекистон Судьялар Ассосиацияси президенти, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ҳозирда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси лавозимининг бўш тургани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG