Линклар

Бугун эрталаб Россиянинг Вологда вилоятидаги қаътий режимдаги қамоқхонадан, қотилликда айбланиб қамалган маҳкум Алексей Шестаков вертолётда қочди.

Расмийлар маълумотига кўра, куннинг иккинчи ярмида Шестаков ушланган. У полицияга қаршилик кўрсатган пайти яралангани айтилмоқда.

Вологда Тергов қўмитаси хабарига кўра, бир эркак ва бир аёл томонидан ўғирланган вертолёт қамоқхона устига учиб келиб, ундан арқонли нарвон ташланган ва маҳкум шу ёрдамида қочган.

Кейинчалик вертолёт Вологда шаҳар четидан топилган.

Алексей Шестаков қотиллик бўйича 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлиб, ҳозиргача бу жазонинг 10 йилини ўтаган.
XS
SM
MD
LG