Линклар

Қозоғистон Президентининг иккинчи куёви Темур Кулибоев Халқаро Бокс ассоциацияси(AIBA)га вице-президент этиб сайланди.

Бу ҳақда хабар қилган Қозоғистон Бокс федерациясига кўра, кеча Швейцариянинг Лозанна шаҳрида AIBA штаб-квартирасида ўтган йиғилишда Кулибоев бир овоздан ушбу лавозимга сайланган.

Кулибоев номзодини AIBA президенти Чинг-Куо Ву томонидан илгари сурилган.

Қозоғистонда нуфузли лавозимлардан бири саналган "Самрук-Ҳазина" жамғармасига раҳбарлик қилган Темур Кулибоев Жанаўзендаги воқеалар ортидан истеъфога кетган эди.

Ўтган ойда Женевада бир гуруҳ қозоғистонликлар президент Нурсултон Назарбоев ва унинг куёви Тимур Кулибоевга қарши судга даъво аризаси киритган эди.

ATS хабарига кўра, Нурсултон Назарбоев "Хабар" телеканалининг олди-соттисига сарфланган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни, Тимур Кулибоев эса "КазМунайГаз" ширкатида ишлаб, 600 миллион франк (495 миллион евро)ни ўзлаштирганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG