Линклар

logo-print

Бугун БМТ Бош котиби Бан Ки Мун чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган баёнот Суриядаги зўравонликларда "бурилиш" қилишига умид билдирди.

Кеча қабул қилинган БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича вакили Кофи Аннаннинг тинчликпарварлик миссиясини қўлловчи баёнотда агар Аннан таклиф қилган 6 та режани бажармаса, Башар ал-Ассад режимига қарши янги санкциялар қўллаш айтилади.

Аннан режаларида ўт очишни зудлик билан тўхтатиш, ҳукумат билан мухолифат ўртасида мулоқат бошлаш, инсонпарварлик ташкилотларига Сурияга эркин кириш имконини бериш кўзда тутилади.

БМТ ҳисоб-китобича, Сурияда бир йилдан буён давом этаётган зўравонликларда 8000 дан зиёд, асосан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG