Линклар

Москванинг Шарқий округида "байналминал" мижозларга жинсий хизмат кўрсатиш билан шуғулланган исловатхона фоҳишалари орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.


"Россия пойтахтининг Шарқий округи полиция бўлимига Свободний проспектида жойлашган уйлардан бирида фоҳишалар яшайдиган квартира тўғрисида оператив маълумот етиб келди. 20 март куни текшириш давомида бу маълумот тўлиқ ўз тасдиғини топди ва квартирада бир нечта аёл қўлга олинди"¸ дейди Озодлик мухбирига Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Анатолий Ластовецкий.

- Ҳибсга олинганлардан бири – 37 ёшли туркманистонлик аёлнинг ижарага олинган квартирада исловатхона ташкил этганлиги аниқланди. У билан бирга фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 40 ёшли қирғизистонлик ва 35 ёшли ўзбекистонлик аёллар ҳибс этилди, дея маълум қилди Москва полицияси расмийси.

Ластовецкийнинг айтишича, туркманистонлик аёлга нисбатан РФ Жиноят Кодексининг 241-моддаси 1-қисми юзасидан қўшмачилик ва фоҳишахона ташкил этиш айбловлари асосида жиноий иш қўзғатилди. Фоҳишалик қилаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Россия қонунчилигига биноан маъмурий жазога тортилди.

- Миграция хизмати маъмурий жазога тортилган аёлларни мамлакатдан чиқариб юборилиши тўғрисида қарор чиқариши мумкин, деди Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Анатолий Ластовецкий.

14 март куни Россиянинг Владивосток шаҳрида исловатхона ташкилотчилари қўлидан 20 ёшли Ўзбекистон ва Украина фуқаролари озод қилингани ҳақида хабар қилинди. Пул, қимматбаҳо буюмлари олиб қўйилгач¸ Южно–Сахалинскда ўз танасини сотишга мажбурланган бу қизлар кейинчалик жиноятчилар томонидан Владивостокка сотиб юборилган.

Владивостокда қизларни “янги” фоҳишахона ва “янги” хўжайинлар кутиб турган.

Ўтган ой Озодлик радиосига мурожаат қилган ўзбекистонлик қиз ўзининг ватандошлари томонидан айни шундай хизматга мажбурлангани ҳақида ҳикоя қилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG