Линклар

logo-print
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб таълим, спорт ва диний муассасалар ҳудудида, 500 метрдан кам бўлган радиусда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиш тақиқланади.

Шу муддатгача бу ҳудудларда жойлашган дўконлар янги жойларга кўчирилиши шарт.

Бу “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қонундан келиб чиқиб қабул қилинган ҳукуматнинг янги қарорида қайд қилинади.

Ҳужжатда дўкон эгалари 1 октябргача эски жойларида савдо қилишларига рухсат қилинади.

2011 йилнинг 5 октябр куни парламент томонидан қабул қилинган ва 2012 йил 1 апрелидан бошлаб кучга кирадиган “Алкогол ва тамаки маҳсулотларини чеклаш” қонунига кўра, кўча-куйда сигаретни доналаб сотиш тақиқланади.
XS
SM
MD
LG