Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Шимолий Кореянинг космик йўлдош учириши минтақа тинчлигига таҳдид эканини таъкидлади.

Бан Ки Мунга кўра, Пхеняннинг ракета учириши 2009 йилда қабул қилинган БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларига ҳилоф равишда бўлади.

АҚШ, Россия ва Буюк Британия ҳам расмий Пхенянни ушбу режасидан воз кечишга чақирган.

Пхеняннинг космик йўлдош учириш режаси АҚШ билан Шимолий Кореянинг ядровий дастурни тўхтатиш ҳақида келишувга эришганидан бир неча ҳафта ўтиб, кутилмаганда эълон қилинди.

АҚШ билан келишувга кўра, ядровий дастурни тўхтатгани эвазига Пхенян озиқ-овқат бўйича кўмак олиши лозим.

Вашингтон Пхеняннинг самовий спутникни учириши келишувга зид эканини таъкидлади.

Шимолий Корея самога спутник учиришни Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан апрел ойида ўтказишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG