Линклар

logo-print

Уитни Хьюстон чўкиб ўлган


48 ёшда вафот этган америкалик қўшиқчи Уитни Хьюстон тасодифан сувга чўкиш оқибатида ўлган. Лос Анжелес шаҳар суд-тиббий экспертиза хизмати шундай хулосага келди.

Экспертиза хулосасида қўшиқчининг юрак хасталиги ва кокаин наркотигига ружу қўйгани унинг ўлимига ҳисса қўшгани қайд этилади.

Хьюстоннинг жасади 11 феврал куни Лос Анжелесдаги Хилтон меҳмонхонасида ваннахонада топилган эди.
XS
SM
MD
LG