Линклар

Россияда вертолётда қочган маҳбус қўлга олинди


Вертолётда қамоқдан қочишга муваффақ бўлган Алексей Шестаков.

Вертолётда қамоқдан қочишга муваффақ бўлган Алексей Шестаков.

Россия расмийлари вертолётда қамоқдан қочган маҳбус бир неча соатдан кейин қўлга олинганини маълум қилди. Бу воқеа пайшанба куни Вологда шаҳрида рўй берди.

Қотиллик учун 25 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Алексей Шестаковнинг очиқдаги икки шериги хусусий вертолётни олиб қочиб, пилотдан уни қамоқхона ховлиси устига олиб боришни талаб қилиб, арқонли нарвон ёрдамида маҳбусни қутқариб олдилар.

Ҳозирда Шестаков қўлга олингани, лекин уни қамоқдан чиқариб олган шериклари – уларнинг бири аёл, бири эркак экани айтилмоқда, ҳамон қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG