Линклар

Туркман мулозимлари АҚШга борди


Туркманистон Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси икки кунлик сафар билан АҚШга борди.

Пайшанба куни Мередов АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашди. Туркман делегацияси шунингдек, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк билан учрашади.

Ашахободдаги АҚШ элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, учрашувлар кун тартибидан минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазият, иқтисодий алоқалар, ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид масалалар ўрин олган.
XS
SM
MD
LG