Линклар

logo-print

Минск гуруҳи Боку ва Ереванни муросага чақирди


Қўшма Штатлар, Россия ва Франция дипломатлари Озарбайжон ва Арманистонни Тоғли Қорабоғ можароси бўйича “ўзаро узоқ муддатли тинчликка эришиш учун сиёсий ирода кўрсатишга” чақирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Франция Ташқи ишлар вазири Аллан Жуппеларнинг бу ҳақдаги қўшма баёноти пайшанба куни, можарони ҳал қилиш бўйича Минск гуруҳи тузилганининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинди.

Уч давлат ҳамраислик қиладиган Минск гуруҳи Боку ва Ереван етакчиларини “ўз аҳолиларини уруш эмас, тинчликка шайлашга” чақирди.

Озарбайжоннинг асосан арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ айирмачи минтақаси устида чиққан можарода 1994 йилда сулҳ тузилган. Лекин икки давлат тинчлик келишувга эриша олгани йўқ.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти можаро бўйича тинчлик келишувга эришиш мақсадида Минск гуруҳини тузган.
XS
SM
MD
LG