Линклар

logo-print
Беларусда яна бир мухолифат фаолининг мамлакатни тарк этишига рухсат берилмади. Сиёсатчи Витсук Вечёрканинг ўзи Озодликка айтишича, пайшанба куни соат учлар атрофида Беларус чегарачилари уни Прагага кетаётган поезддан тушириб қолдиришган.

Қизи билан шахсий сафарга чиққан Вечёрканинг айтишича, чегарачилар ўз ҳаракатларини тушунтиришмаган.

Кейинги ҳафталар ичида беларуслик фаоллар, сиёсатчи ва жарналистларнинг камида 12 нафарига мамлакатни тарк этишларига йўл қўйилмади.

Беларус Президенти Александр Лукашенка чоршанба куни қилган чиқишида мамлакатни тарк этиши тақиқланган сиёсий фаолларнинг қора рўйхати борлигини тасдиқлади. Лукашенка мухолифатни ўзига қарши “бешинчи колонна” тузганликда айблади.
XS
SM
MD
LG