Линклар

logo-print

Генерал Аллен: 2013 йилда Афғонистонда катта жанговар кучга эҳтиёж бўлади


АҚШ генерали Жон Аллен.

АҚШ генерали Жон Аллен.

Афғонистондаги халқаро коалиция қўмондони 2013 йилда Қўшма Штатлар бу мамлакатдаги ҳаракатлар учун “катта жанговар кучга” муҳтож бўлади, дея баён қилди.

АҚШ генерали Жон Алленнинг пайшанба куни конгрессда қилган бу баёноти Афғонистондаги Америка қўшинлари сонини камайтириш чақирувлари кучайган пайтга тўғри келди.

Аллен сенат қўмитасига жорий йил сентябригача 23 минг қўшинни олиб чиқиш ҳаракатлари режага кўра амалга ошаётгани ва Афғонистонда жанггариларга қарши кураш ва афғон кучларини тайёргарликдан ўтказиш учун 68 минг қўшин қолишини маълум қилди.

Қўшинларни олиб чиқиш жараёнини тезлаштириш бўйича президент Барак Обама маъмуриятига нисбатан жамоатчилик босими кучаймоқда.

НАТО давлатлари ва Афғонистон ҳукумати ўртасида эришилган келишувга кўра, маҳаллий кучлар 2014 йилгача хавфсизлик масъулиятини ўз зиммасига олиб, халқаро кучларнинг асосий қисми Афғонистонни тарк этиши керак.
XS
SM
MD
LG