Линклар

АҚШ эълон қилган янги ҳисоботда айтилишича, яқин ўн йилликлар давомида сув тақчиллиги, қурғоқчилик ва сув тошқинлари мамлакатлар ўртасида можароларга сабаб бўлиши мумкин ёки бу бўҳронлар қашшоқлик ва ҳукуматларнинг заифлиги туфайли давлатларнинг инқирозга юз тутишига олиб келиши эҳтимоли кучаймоқда.

АҚШ разведкасининг махфий ахборотларига асосланиб, ишлаб чиқилган ҳисобот пайшанба куни Халқаро сув куни муносабати билан эълон қилинди.

Унда шунингдек, “10 йилдан кейин сувни қурол ёки террорчи мақсадларни амалга ошириш воситаси сифатида ишлатиш эҳтимоли” ҳам ошиб боришидан огоҳлантирилган.

Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон иштирокида тақдим қилинган ҳисоботда қайси мамлакатлар сув можароси хавфи остида экани айтилмаган, лекин таҳликали сув тортишувларига сабаб бўлаётган сув хафзалари орасида, хусусан, Марказий Осиёдаги Амударё ҳам тилга олинган.

Бошқа сув хафзалари орасида Нил, Иордан, Меконг ва Тигр дарёлари номлари бор.
XS
SM
MD
LG