Линклар

Франциянинг Тулуза шаҳрида етти кишини ўлдирганликда гумон қилинган Муҳаммад Мераҳ ўлдирилди. Расмийларнинг айтишича, Мераҳ пайшанба куни Тулузада ўтказилган амалиёт пайтида полициячилар билан отишма ва ойнадан сакраш натижасида ўлган. Унга қарши операция бошланишидан аввал Мераҳ 32 соат давомида квартирасида биқиниб ётди.

Амалиёт тугагач, Франция Президенти Николя Саркози полицияга миннатдорчилик билдириб, Мераҳни тириклайин қўлга олиш учун барча воситалар ишга солинганини таъкидлади.

- Қотил судга топширилиши учун барча имкониятлар ишга солинди. Лекин бунинг учун бошқа ҳаётларни хавф остига қўйиш мақсадга мувофиқ эмас эди. Ўзи аллақачон кўпчиликни бериб бўлдик, деди Саркози.

Франция президенти ҳозирда полиция Мераҳнинг ҳамкорлари бўлганми, йўқми буни текшираётганларини қўшимча қилди.

Терговчиларга кўра, Мераҳ ўзи амалга оширган учта ҳужумни видеога олган бўлиши мумкин. Мераҳ бу видеоларни Интернетга жойлаштирганини иддао қилди, лекин полиция буни тасдиқлай олганича йўқ.

Келиб чиқиши жазоирлик 24 ёшли Франция фуқароси Мераҳ ўзининг Ал-Қойдага алоқаси борлиги ҳамда уч нафар француз ҳарбийси ва яҳудий мактаби олдида уч нафар бола ва раввинни ўлдирганига иқрор бўлган эди.
XS
SM
MD
LG