Линклар

Ўзбекистон 2012 йилда уран қазиб олишни 2007 йилга нисбатан 1,7 баробарга оширмоқчи.

Регнум агентлигига кўра, бу ҳақда Навоий тоғ-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда комбинатда олтита ерости геотехнологик конда қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

2007 йилда 2,27 тонна уран қазиб олинган ва жорий йилда бу кўрсаткич бир ярим баробардан кўпроққа ошади, дея таъкидлаган Санақулов.

Ўзбекистон расмий маълумотларига кўра, мамлакатдаги конлардаги уран заҳиралари 185,5 минг тоннани ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG