Линклар

Россиянинг Лукойл ва Жанубий Кореянинг Samsung ширкатлари пайшанба куни Ироқнинг “Ғарбий Қурама-2” нефт ҳавзасини ўзлаштириш ҳақида қиммати бир миллиард долларлик шартнома имзолади.

Ироқ ҳукумати ушбу ҳавзада нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 1,8 миллион баррелга етказишни режалаган.

“Ғарбий Қурама-2” ҳавзасида 12,9 миллиард баррел нефт борлиги айтилади.

Келишувда икки ширкатнинг 29 ой ичида нефт қудуқлари ҳолатини яхшилаш, нефт қазиб олиш ва уни сақлаш инфратузилмасини қуриши назарда тутилган.

Шартномага мувофиқ Лукойл ва Samsung ширкатлари қазиб чиқарилган ҳар бир баррел нефт учун 1 доллар 15 сентдан ҳақ олади.
XS
SM
MD
LG