Линклар

logo-print
Доғистоннинг Буйнакск шаҳридаги энг катта масжид имоми ва унинг тан қўриқчиси жума куни эрталаб амалга оширилган портлаш оқибатида ҳалок бўлди.

Полиция маълумотига кўра, имом Абдул Гапиров ва қўриқчиси кўчада кетаётиб чорраҳага етган пайтда портлаш рўй берган.

Мазкур портлаш Доғистон президенти Магомедсалом Магомедов “хавфсизлик билан боғлиқ вазият хавотир уйғотаётгани боис” полиция ходимлари сони кўпайтирилишини эълон қилганидан бир кун кейин содир этилди.

Магомедов республикага Россия Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг 25 минг аскари киритилиши ҳақидаги миш-мишларни рад қилди.
XS
SM
MD
LG