Линклар

logo-print
Санкт-Петербург шаҳрининг Красноселский туманидаги қурилиш участкаларидан бирида ишлаëтган 28 яшар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Бош бошқармасининг билдиришича¸ воқеа бўйича Жиноят кодексининг 216-моддаси, 2-қисми – қурилиш ишларида хавфсизлик қоидалари бузилгани бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов материалларида 22 март куни ғишт тахланган ҳавоза қурилишда ишлаëтган Ўзбекистон фуқаросининг устига ағдарилгани оқибатида ишчининг ўлгани қайд қилинган.

Ҳозирда «Строй С» ширкати бош директори Дмитрий Смирновдан шаҳардан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган ва унга айблов эълон қилиш масаласи кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG