Линклар

logo-print

Покистон Ўзбекистон билан муҳим шартнома имзоламоқчи


Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари.

Покистон Вазирлар маҳкамаси 23 март куни Ўзбекистон билан экстрадиция ҳақида келишув имзолашни маъқуллади.

SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, дастлаб мазкур ҳужжатнинг Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилонийнинг 2011 йил март ойи охирида Ўзбекистонга сафари чоғида имзоланиши кутилган эди. Бироқ томонлар музокараларида бу ҳужжат имзоланмай қолди.

Тошкент ва Исломобод 2005 йилда халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорликка оид ҳукуматлараро келишувни ратификация қилган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ расмий Тошкент ўзбек радикал исломчилари Ўзбекистонда содир этган жиноятлар учун Покистондан уларни экстрадиция қилишни сўраш ҳуқуқига эга.

Покистоннинг қабилалар назоратидаги Шимолий Вазиристон минтақасида Ўзбекистон исломий ҳаракатининг юзлаб, баъзи манбаларга кўра эса¸ 3000 нафаргача аъзоси паноҳ топгани айтилади.

The News нашри хабарига кўра, Покистон президенти Осиф Али Зардорий Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида қатнашиш учун 24 – 26 март кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG