Линклар

logo-print
Европа Иттифоқига аъзо давлат Ташқи ишлар вазирлари Сурия, Беларус ва Эрон режимларига қарши янги санкциялар жорий қилди.

ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида маъқулланган янги санкциялар Сурия президенти Башар ал-Ассад рафиқаси Асма ал-Ассад ва Сурия ҳукуматининг 10 нафар юқори лавозимли расмийсига ЕИ давлатларига саёҳат қилишни тақиқлаш ва уларга тегишли мулкларни музлатишни ўз ичига олади.

Европа Иттифоқининг юқори даражали дипломатлари Беларусдаги 29 ширкат ва 12 шахсни президент Александр Лукашенко мухолифларига тазйиқ ўтказаётган 230 кишилик қора рўйхатга қўшди.

Айни пайтда, Эрон ҳукуматининг яна 17 расмийси ЕИ томонидан иттифоқ ҳудудига кириши тақиқланган ва мулклари музлатилган қора рўйхатга киритилди.
XS
SM
MD
LG