Линклар

Бишкек шаҳрида 3000 нафарга яқин одам Қирғизистон ҳукуматининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига қарши намойиш ўтказди.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, 23 март кунги тадбир Қирғизистон Касаба уюшмалари томонидан ташкиллаштирилган.

Норозилик акцияси қатнашчилари ҳукумат аъзолари билан учрашиб айни масалани муҳокама қилиш истагини билдирган.

Митинг қатнашчилари фикрича, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнаткашлар ҳимояси кафолатланмаган.
XS
SM
MD
LG