Линклар

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Покистон президенти Осиф Али Зардорий минтақавий саммит ва Наврўз байрами тадбирларида иштирок этиш учун 24 март куни Душанбе шаҳрига келиши кутилаётганини билдирди.

Учта давлат раҳбарининг Афғонистон бўйича 26 март куни бошланадиган икки кунлик анжуманда ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Форс тилида сўзлашувчи Афғонистон, Эрон ва Тожикистон раҳбарлари ҳар йили Наврўз байрамида олий даражада учрашув ўтказадилар.
XS
SM
MD
LG