Линклар

"Балиқлар мамлакати" муаллифи Тошкентга киритилмади


Uzbekistan -journalist Victoria Ivlevа deported from Uzbekistan 24.03,2011

Uzbekistan -journalist Victoria Ivlevа deported from Uzbekistan 24.03,2011

Россияда нашр этиладиган «Новая газета»нинг машхур мухбири Виктория Ивлева Тошкент аэропортидан депортация қилинган.

Бу воқеа 23 март куни Тошкент аэропортида содир бўлган. Виктория Ивлева Ўзбекистонга 6 кунга келган эди. Бу ерда унинг маҳаллий мухбирларга замонавий фотожурналистика бўйича дарс ўтиши режалаштирилганди.

Аммо Тошкент аэропортининг паспорт назорати пунктида уни ушлаб қолишган ва шаҳарга чиқаришмаган. Ивлевага бунинг сабаблари ҳам тушунтирилмаган. Кейинроқ эса уни депортация қилишган.

2006 йилнинг 20 ноябрида Москвада нашр этиладиган “Новая газета” да россиялик журналистнинг Ўзбекистонга бағишланган “Балиқлар мамлакати” сарлавҳали репортажи чоп этилган эди. Мазкур репортаж қаҳрамонларидан бири, ҳайдовчи йигит Шарифнинг “Биз балиқлар мамлакатига айланиб қолдик, ҳаммамиз жиммиз. Бундан кўра аввалгидай қўйлар мамлакати бўлиб қолганимиз афзал эди, чунки қўйлар ҳеч бўлмаганда аҳён-аҳёнда маъраб туриш ҳуқуқига эга”, деган гаплари мақолага асос қилиб олинган эди.

Uznews.net интренет сайтининг ёзишича, мазкур мақола чоп этилганидан сўнг Виктория Ивлева Ўзбекистонга келиши мақбул бўлмаган шахслар “қора рўйхатига” киритилган бўлиши эҳтимол. Унинг Тошкент аэропортидан депортация қилиниши ҳам шу ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Виктория Ивлева сўнгги 24 кун давомида Ўзбекистонга киритилмаган хорижлик иккинчи журналистдир.

29 феврал куни Тошкентга келган Би-Би-Си мухбири Наталя Антелава ҳам расмийлар томонидан аэропортдан ташқарига чиқарилмаган ва депортация қилинган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG