Линклар

logo-print
БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Москва ва Пекинда Сурия бўҳронини муҳокама қилади.

Аннан Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара олиб бориш учун шанба куни Москвага келди.

Ўтган ҳафта Аннан қон тўкилишини тўхтатиш ҳақидаги режанинг бир қисми ўлароқ Сурияга халқаро кузатувчилар жойлаштирилиши масаласини муҳокама қилиш учун Дамашққа бир гуруҳ вакиллар жўнатганини айтган эди.

БМТ маълумотига кўра, 2011 йил март ойидан президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан бери Сурияда камида саккиз минг киши, асосан тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган.

Чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши, жумладан, Россия ва Хитой Кофи Аннаннинг Сурия бўйича режасини қўллаб-қувватлади.

Айни пайтда, АҚШ Ливан, Туркия, Иордания ва Ироқдаги суриялик қочқинларга ёрдам кўрсатиш режасини эълон қилди.

Қочқинлар масалалари бўйича БМТ агентлиги донор давлатларни 84 миллион долларлик ёрдам кўрсатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG