Линклар

Украиналик шифокорлар қамоқда сақланаётган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко касалхонада даволаниши кераклигини тан олди.

Хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганликда айбланиб етти йилга озодликдан маҳрум қилинган Тимошенко жазо муддатини Киевдан тахминан 500 километр нарида жойлашган Харков шаҳридаги қамоқхонада ўтамоқда.

Тимошенко маҳаллий шифокорларни зарурий тиббий ёрдам кўрсатмаётганликда айблаб, ўзини хорижий шифокорлар даволашини талаб қилган.

Украина расмийлари Юлия Тимошенконинг касал эканини шу пайтгача рад қилиб келди.

Энди ҳукумат томонидан тайинланган шифокорлар буни рад қилмоқда.
XS
SM
MD
LG