Линклар

“Лола инқилоби”га 7 йил тўлди


2005 йил, 24 март. Бишкек ёшлари Акаев режимига карши намойишда.

2005 йил, 24 март. Бишкек ёшлари Акаев режимига карши намойишда.

2005 йилнинг 24 мартида Қирғизистонда содир этилган ва инқилоб деб аталаётган ижтимоий-сиёсий ҳодиса “Лола инқилоби” номи билан тарихда қолди.

2005 йилнинг мартида Ўш ва Жалолободда бошланиб, кейин бутун мамлакатни қамраб олган инқилобий жараён натижасида Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев ҳокимиятдан ағдарилган эди..

2005 йил, 24 март. Бишкек марказий майдонида намойиш.

2005 йил, 24 март. Бишкек марказий майдонида намойиш.

“Лола инқилоби” натижасида ҳокимиятга Қурмонбек Бакиев келган. Бироқ орадан бир йил ўтар-ўтмас Қурмонбек Бакиевнинг авторитар сиёсат юритишга ишқибозлиги унинг сафдошлари ва ўша пайтдаги парламент депутатларининг норозилигини пайдо қилган.

Мухолифат ва парламент “Лола инқилоби” ўз мақсадига етмаганини эътироф этган ҳолда президент Бакиевнинг 24 мартни умумхалқ байрами сифатида тан олиш тўғрисидаги таклифини рад этган ҳамда бу борадаги қонунни қабул қилишдан бош тортган эди.

2005 йил, 24 март. Инқилобда 50 минг одам иштирок этгани айтилади.

2005 йил, 24 март. Инқилобда 50 минг одам иштирок этгани айтилади.

Орадан 3 йил ўтиб, яъни 2008 йилда Бакиев тарафдорларидан иборат бўлган янги сайланган парламент 24 мартни халқ инқилоби куни сифатида тан олиб, бу борадаги қонунни қабул қилган.

Бироқ Қурмонбек Бакиевнинг авторитар бошқарув яратишга уриниши, ўз қариндошлари, жумладан, ўғли Максимни Қирғизистонда мавжуд бўлган барча молиявий ва моддий заҳираларни назорат қилувчи лавозимга тайинлаши халқнинг норозилигини кучайтирди.

Бакиевни (чапдан биринчи) "Лола инқилоби"нинг онаси Роза Ўтунбаева (чапдан иккинчи) бир йилдан сўнг диктаторликда айблаган.

Бакиевни (чапдан биринчи) "Лола инқилоби"нинг онаси Роза Ўтунбаева (чапдан иккинчи) бир йилдан сўнг диктаторликда айблаган.

Натижада, орадан беш йил ўтгач, 2010 йилнинг 7 апрелида навбатдаги инқилоб тўлқини Бакиев ҳокимиятини сидириб ташлади.

7 апрел воқеасидан сўнг Қирғизистон парламенти 2 йил давомида бир неча марта 24 мартни байрам кунлари рўйхатидан чиқариш масаласини муҳокама қилди. Бироқ шу кунгача бу борада якуний қарор қабул қилинмади.

24 март аввалги йиллардаги каби тантанали равишда нишонланмаётган бўлса-да, президент Алмазбек Атамбаев байрам муносабати билан Қирғизистон халқини табриклади.

“Биз коррупция, миллатчилик, маҳаллийчилик ва манқуртлик каби иллатларни енгиб ўтишимиз керак. Қийинчиликларга қарамай биз бу мақсад йўлидаги курашни давом эттирамиз”, деди президент Атамбаев Қирғизистон халқига қилган мурожаатида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG