Линклар

logo-print

Сурияда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда


Идлиб вилоятидаги Абу Сулаймон гуруҳи партизанлари, 2012 йил 20 март.

Идлиб вилоятидаги Абу Сулаймон гуруҳи партизанлари, 2012 йил 20 март.

Суриялик фаоллар шанбага ўтар кечаси мухолифат кучлари назоратидаги минтақалар ҳукумат аскарлари томонидан тўплардан ўққа тутилгани ва отишмалар рўй берганини хабар қилди.

Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида шиддатли жанглардан сўнг маҳаллий партизанлар икки минтақада ортга чекинишга мажбур бўлган.

Отишма пайтида камида икки киши ҳалок бўлган.

Шанбага ўтар кечаси ҳукумат кучлари Дамашқ атрофидаги отишмалар содир бўлган шаҳарларни ҳам бомбардимон қилган.
XS
SM
MD
LG