Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама ядровий хавфсизлик масаласига бағишланган саммитда қатнашиш учун Жанубий Корея пойтахтига жўнаб кетди.

25 – 27 март кунлари Сеулда бўладиган халқаро анжуманда 50дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этиши режаланган.

Обаманинг ташрифи Шимолий Корея апрел ойида узоқ масофага учадиган ракета синовини ўтказиш режаси борасида муносабатлар таранглашган пайтга тўғри келмоқда.

Вашингтон бу режа АҚШ томонидан Шимолий Кореяга озиқ-овқат ёрдами кўрсатилиши ҳақидаги келишувни тахдид остига қўйишини таъкидлаган.

АҚШ президенти 25 март куни эрталаб икки корейс давлатини ажратиб турадиган демилитаризация ҳудудини бориб кўради.
XS
SM
MD
LG