Линклар

ЎИҲ даъватчиси Германияда 5 йилга қамалди


Ҳуссам полиция назоратида суд залига олиб кирилаётган пайт, Кобленц, 2012 йил 23 март.

Ҳуссам полиция назоратида суд залига олиб кирилаётган пайт, Кобленц, 2012 йил 23 март.

Германиянинг Кобленц шаҳридаги вилоят олий суди келиб чиқиши суриялик бўлган 26 яшар С.Ҳуссамни Интернет орқали жиҳодчилар ёллашга уринганлик учун пайшанба куни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ҳуссам мусулмонларни Ал-Қоида, Исломий жиҳод иттифоқи, Ўзбекистон исломий ҳаракати ва шу каби бошқа хорижий террорчи гуруҳларга пул ўтказиш ёки шаҳидлик учун жиҳодга қўшилишга даъват қилган.

Интернет орқали немис тилидаги айрим чақириқларида Ҳуссам дунёдаги биринчи рақамли террорчи бўлган Уссама Бин Ладиндан иқтибослар келтирган.

Германиялик прокурорларга кўра, Ҳуссам ўзини “медиа жангчиси” деб ҳисоблаган.

Германиядаги Шпигел нашри хабарига кўра, 1990 йилдан бери Германияда яшаб келаётган Ҳуссам яқин йилларга қадар университет талабаси сифатида расмий рўйхатда қайд қилинган.

Германия полицияси уни 2010 йил июлида Монтабаур шаҳрида ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG