Линклар

Жаҳон банки Бошқарувчилар кенгаши америкалик Жим Йонг Ким, колумбиялик Хосе Антонио Окампо ва нигериялик Нгози Оконё-Ивела номзодларидан қайси бири банк раҳбари лавозимига муносиб экани ҳақида қарор қабул қилади.

Жаҳон банки раҳбари Роберт Зоеллик келаси ой истеъфога чиқади.

Шу пайтга қадар Жаҳон банкига Америка, Халқаро валюта жамғармасига Европа вакил раҳбар бўлиб келган.

Бироқ қатор давлатлар бу адолатсиз эканидан шикоят қилиб, банк раҳбари лавозимига бошқа давлатлар номзодлари ҳам кўрсатилишини хоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG