Линклар

logo-print
Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бутунлай тўхтатмоқчи.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожиктрансгаз ширкатига йўлланган мактубда бу газ ресурслари етишмаётгани ва Ўзбекистон газининг асосий харидори бўлган Хитой олдидаги мажбурият бажарилиши кераклиги билан изоҳланган.

Ўзбектрансгаз ва Тожиктрансгаз ўртасида жорий йил 5 январида имзоланган келишувга мувофиқ Ўзбекистон 2012 йилда Тожикистонга 200 миллион куб метр, йилнинг биринчи чорагида 45 миллион куб метр газ етказиб бериши кўзда тутилган.

Агентлик хабарига кўра, Ўзбекистонда импорт қилинган газ асосан Тожикистондаги ишлаб чиқариш корхоналари, хусусан, Тожикистон алюминий заводи ва Тожикцемент заводлари эҳтиёжи учун ишлатилади.
XS
SM
MD
LG