Линклар

Қозоғистонлик фаоллар 24 март куни Олмаота шаҳрида Манғистау вилоятидаги Жанаўзен шаҳрида рўй берган исённинг 100 кунлигини хотирладилар.

Жанаўзен-2011 қўмитаси раҳбари ва Мусибатдаги журналистлар жамғармаси директори Рамазон Есергепов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, БМТ, Ислом конференцияси ташкилоти ва АҚШ Давлат Департаментини Жанаўзен воқеаларига узил-кесил ва принципиал бахо беришга чақирди.

2011 йилнинг 16 ва 17 декабр кунлари Жанаўзен шаҳри ва Шетпе қишлоғида юз берган тартибсизликлар чоғида ўқотар қурол қўлланилиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 17 киши ҳалок бўлган, 100 киши ярадор бўлган.
XS
SM
MD
LG