Линклар

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан 25 март куни Москвада Россия Президенти Дмитрий Медведев билан музокара олиб боради.

Аннан Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги режасини Россия қўллаб-қувватлашини хоҳламоқда.

Музокаралар бошланишидан олдин Кремл Сурия мухолифатига “ташқи қуролли ва сиёсий дастак тўхтатилмагунча” зўравонликка барҳам бериш амри маҳол эканини билдирди.

Москва Ғарб давлатларини Суриядаги можаро бўйича ҳаддан зиёд бир томонлама бўлиб келаётганини танқид қилган.

Кремл расмийлари фикрича, исёнчиларни қўллаш Сурияда қуролли тўқнашувлар кучайишига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG