Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турадиган демилитаризация ҳудудига борди.

Обама чегара кузатув постида АҚШ ҳарбийлари билан учрашди.

АҚШ раҳбари 25 март куни кечки пайт Сеулда Жанубий Корея раҳбарлари билан музокара олиб боради.

Обама ядровий терроризм хавфи ва унга қарши кураш масаласига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этади.

25 – 27 март кунлари Сеулда бўладиган халқаро анжуманда 50дан ортиқ давлат раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.

Барак Обаманинг Жанубий Кореяга ташрифи Шимолий Корея апрел ойида узоқ масофага учадиган ракета синовини ўтказиш режаси борасида Пхенян билан муносабатлар таранглашган пайтга тўғри келди.

Вашингтон бу режа АҚШ томонидан Шимолий Кореяга озиқ-овқат ёрдами кўрсатилиши ҳақидаги келишувни тахдид остига қўйишини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG