Линклар

logo-print

Афғонистонда етти полициячи, НАТО аскари ва таржимон нобуд бўлди


Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор вилоятида якшанба куни амалга оширилган ҳужум оқибатида полициянинг етти ходими, бир нафар НАТО аскари ва таржимон ҳалок бўлди.

Арғандоб тумани ҳокими Шох Муҳаммад Аҳмадийга кўра, Афғонистон полицияси ва НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар аскарларидан иборат қўшма патрул йўлда кетаётган пайтда узоқдан бошқариладиган бомба портлаган.

Халқаро кучлар матбуот котиби Андарғобда ҳужум уюштирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бироқ воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG