Линклар

Грузиядан ўз мустақиллигини эълон қилган Жанубий Осетия Республикасининг Марказий сайлов комиссияси раиси Белла Плиева сайлов участкалари 25 март куни ўз вақтида очилгани, овоз бериш жараёни тинч ва қонунлар бузилмаган ҳолда бўлиб ўтаётганини билдирди.

Марказий сайлов комиссияси сайловининг дастлабки натижаларини душанба куни эълон қилишни режалаган.

Жанубий Осетия президенти лавозимига тўрт номзод, яъни, Давлат хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Леонид Тибилов, омбудсмен Давид Санакоев, Жанубий Осетиянинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дмитрий Медоев ва коммунистик партия лидери Станислав Кочиевлар даъвогарлик қилмоқда.

Натижалари бекор қилинган аввалги сайлов ғолиби, мухолифат вакили Алла Жиоева бу гал президентликка ўз номзодини қўйгани йўқ.
XS
SM
MD
LG