Линклар

Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Сурия ҳукумати кучларини одамлардан тирик қалқон сифатида фойдаланганликда айблади.

Халқаро ташкилотга кўра, Сурия ҳарбийлари ва ҳукуматга тарафдор қуролли гуруҳлар Идлиб вилоятининг мухолифат назоратидаги минтақаларда амалга оширган ҳужумларда тинч аҳоли вакилларини олдинда юриб боришга мажбур қилган.

ҲРУ вакили Оле Солванг 25 март куни эълон қилган баёнотда “Сурия армияси одамлардан тирик қалқон сифатида фойдалангани уларнинг хавфсизлиги ҳарбийларни умуман қизиқтирмаслигини кўрсатиши” билдирилган.

БМТ маълумотига кўра, 2011 йил март ойида президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан бери Сурияда камида саккиз минг киши, асосан тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG